Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ИСЛОМИЙ ДАВЛАТНИНГ ТАШҚИ СИЁСАТИ

 

Ташқи сиёсат давлатнинг бошқа давлат, халқ ва умматлар билан бўладиган алоқаларидир. Бу алоқалар умматнинг ташқи ишларини бошқаришдир. Бу алоқалар ўзгармас собит фикратга асосланади. Бу собит фикрат бутун оламга, барча халқ ва умматларга Исломни ёйишдан иборатдир. Мана шу омил Исломий Давлат ташқи сиёсатининг асосидир. Бу асос ҳеч қачон ўзгармайди ҳамда ҳокимият устида турган шахслар ўзгаришига қараб бошқача бўлиб қолмайди. Дарҳақиқат, бу асос Расулуллоҳ с.а.в. Мадинаи Мунавварага келган кунларидан то Исломий Давлат - Усмонийлар Давлати қулагунча барча асрларда мавжуд эди ва бу асос мутлақо ўзгармади. Расулуллоҳ с.а.в. Мадинада давлат барпо қилган кунларидан бошлаб Исломий Давлатнинг бошқалар билан бўладиган алоқаларини Исломни ёйиш асосига қурдилар: Ҳижозда даъват ишларини олиб боришга фориғ бўлиш учун яҳудийлар билан битимлар туздилар. Кейин Арабистон ярим оролида даъватни ёйиш имкониятига эга бўлиш учун Ҳудайбия сулҳини туздилар. Кейин Арабистон ярим оролидаги ва ундан ташқаридаги давлатларга уларни Исломга киришга даъват қилиш орқали улар билан Ислом асосида алоқалар ўрнатиш учун мактублар йўлладилар. Сўнг Расулулоҳ с.а.в.дан кейин халифалар келишди ва улар ҳам барча давлатлар билан алоқаларини Исломни ёйиш асосида барпо қилишди. Бутун оламга Ислом даъватини олиб чиқа бошлашди. Ҳокимият устига келган ҳокимлар Исломни ёйишда бир-бирларидан фарқ қилишар эди. Масалан, Умавийлар Аббосийлардан кўра мамлакатларни кўпроқ фатҳ қилишган ва Исломни ташқарига кўпроқ ёйишган. Усмонийлар Мамлуклардан кўра мамлакатларни кўпроқ фатҳ қилишган ва Исломни ташқарига кўпроқ ёйишган. Исломни ёйиш Исломий Давлатнинг бошқа давлат, халқ ва умматлар билан алоқаларининг асоси бўлиб қолди ва бирор халифанинг халифалиги даврида бу асос асло ўзгармади. Давлатнинг мавжуд бўлиши ичкарида Исломни татбиқ қилиш, ташқарида эса Ислом даъватини ёйиш учун эди. Шу сабабдан Исломий Давлатнинг ташқаридаги энг муҳим вазифаси Исломий даъватни ёйиш эди. Исломни ёйишни ташқи сиёсат учун асос қилиб қўйувчи омил Муҳаммад с.а.в.нинг рисолати барча одамлар учун келганлигидир. Оллоҳ Таоло марҳамат қилади:


وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلاَّ كَافَّةً لِلنَّاسِ بَشِيرًا وَنَذِيرًا -28,

– „Эй Муҳаммад, Биз сизни барча одамларга: мўминларга жаннат ҳақида хушхабар элтгувчи, кофирларни эса дўзах азобидан огоҳлантиргувчи элчи қилиб юбордик“.                                  [34:28]


يَاأَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَتْكُمْ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ -57,

– „Эй инсонлар, сизларга Парвардигорингиз томонидан панд-насиҳат келди“.      [10:57]

 

106-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203